"Сурхон" янги футболчиларни Лигада рўйхатдан ўтказди

"Сурхон" клуби ўз сафига тўрт футболчини қўшиб олди. Тажрибали Егор Кримец термизликлар билан бир йиллик келишувга эришди. Шунингдек, жамоа Сарвар Абдуҳамидов, Нодирхон Нематхонов ва Улуғбек Ҳошимов билан икки йиллик шартнома имзолади.

Бундан ташқари, "учар тулпорлар" Камрон Сайдазимов билан битимни бир, Абдуқодир Амирқулов билан икки, Артём Потапов ҳамда Сильванус Нимели билан эса битимни уч йилга узайтирди.

Comments

You must be logged in to commet!