Таэквандо WT. Ўзбекистон терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда

Айни кунларда таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимизда ташкил этилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Мазкур йиғин 16-18 май кунлари Вьетнамда ўтадиган қитъа биринчилигига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Машғулотларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Саудия Арабистони ва Тунис терма жамоалари аъзолари иштирок этмоқда. 13 майга қадар давом этадиган йиғинга ҳамюртларимиздан 12 нафар эркак ва 9 нафар аёл спортчи жалб қилинган.

Маълумот учун, ушбу йиғин якунига кўра, мураббийлар штаби Осиё чемпионатида иштирок этадиган асосий таркибни маълум қилади.
 

Comments

You must be logged in to commet!