Тўрт дзюдочимиздан уч нафари "Goygol Cadet European Cup" шоҳсупасига кўтарилди

  • 05 May 22:01
  • 0
  • Judo

Озарбайжоннинг Гёйгёл шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида штказилган Европа Кубоги 2024 мусобақаси якунига етди. 

Дунёнинг 14 давлатидан 323 нафар дзюдочи қатнашган ушбу турнирда Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги 4 нафар кадетимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Якунда улардан 3 нафари шоҳсупага кўтарилди. 

Бугун оғир вазн тоифасидаги беллашувларда икки дзюдочимиз баҳсларга киришганди. -81 кг вазнда курашган Муҳаммадали Саъдуллаев бронза медалига сазовор бўлди. Кеча мусобақанинг илк куни Баҳром Асатов (-60 кг) олтин, Шодиёр Шавкатов (-50 кг) эса бронза медалини қўлга киритганди.

Comments

You must be logged in to commet!