Тўрт юлдуз “Барса”дан иш сўради

Жорий мавсум тугаши билан эркин агентга айланадиган тўрт нафар футболчи “Барселона”га ўз хизматларини таклиф қилмоқда.

Sport нашрининг хабар беришича, “Боруссия” ҳужумчиси Юссуф Мукоко, “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Диогу Далот, “Челси” ярим ҳимоячиларидан Жоржиньо ва Нголо Канте Каталонияга кўчиб ўтишга тайёр эканини билдирмоқда.

Бир неча мавсумдан бери молиявий муаммоларини бартараф эта олмаётган “Барселона” кейинги пайтда асосан эркин агентларни ишга олмоқда.

Бироқ, шуни ҳам инобатга олиш керакки, ўтган ёзда текинга клубга қўшилган Франк Кессье, Эктор Бельерин, Маркос Алонсо, Андреас Кристенсен каби футболчиларнинг ҳаракати бош мураббий Хави Эрнандесни қониқтирмаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!