Тўртта клуб Мбаппедан фойдаланиб қолмоқчи

“Реал” келаси мавсум олдидан таркибига ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўшиб олиши кутилмоқда.

Агар 25 ёшли форвард Мадридга келадиган бўлса, “Қироллик клуби” таркибда муайян ўзгаришларни амалга оширишига тўғри келади.

Аниқроқ айтганда, ҳужум чизиғи вакилларидан кимдир ўрнини Мбаппега бўшатиб беради. Катта эҳтимол билан мадридликлар Родригонинг ўйин вақтини чеклайди.

Бу вазиятдан бир неча клублар фойдаланиб қолмоқчи. Sport.es сайтининг хабар беришича, Англия грандларидан “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Арсенал” ва “Ливерпуль” Родриго Гоэсни ўз сафига қўшиб олишни кўзлаяпти.

23 ёшли бразилиялик футболчи “Реал”га 2019 йили олиб келинган. Родриго ҳужум чизиқининг турли нуқталарида ўйнай олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!