Цзю навбатдаги жангини ўтказади ёхуд 16 минг томошабин иштирокидаги бокс кечаси ўтказилиши мумкин

Биринчи ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказадиган австралияликлар - Жефф Хорн (20-2-1, 13 КО) ва Тим Цзю (15-0, 11 КО) ўртасидаги жанг 26 август куни Aвстралиянинг Квинсленд шаҳрида бўлиб ўтади.

Хорннинг промоутери Дин Лонерганнинг маълум қилишича, ушбу тўқнашув 32 минг кишига мўлжалланган майдонда бўлиб ўтади. Уни 50 фоизгача тўлдириш мумкин. Бу 16 минг томошабиннинг тадбирда қатнашишига имкон беради.

Аслида, Хорн ва кичик Цзю жанги 22 апрель куни бўлиб ўтиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси туфайли қолдирилганди.

Comments

You must be logged in to commet!