Вьетнам чемпионати. Абдумўминов жамоаси 7-ўриндаги "Ҳаной"ни мағлуб этди

Вьетнам чемпионати 17- тур доирасида "Ҳаной" ва "Вьеттел" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

"Вьеттел" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жаҳонгир Абдумўмминов учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ҳаракат қилди.

Маълумот учун, мазкур ғалабадан кейин "Вьеттел" очколар сонини 20 тага етказиб, 11-ўринда бормоқда. "Ҳаной" эса 23 очко билан 7-поғонада жойлашган.

Comments

You must be logged in to commet!