Виллиан "Арсенал"дан нега кетганини айтди

"Коринтианс" клуби ярим ҳимоячиси Виллиан нима учун "Aрсенал"дан  кетишга қарор қилганини айтди.

"Мен "Aрсенал"да бахтли эмасдим, чунки мен у ерда юқори савияда ўйнамадим. Гарчи дастлаб менга ҳамма нарса ёққан бўлса-да, мен жамоада ўзимни хурсанд ҳис қилмадим. “Aрсенал” ҳақида ёмон гапиришни истамайман, чунки у узоқ тарихга эга клуб. Бу менинг фаолиятимдаги энг қийин давр эди”, - деди бразилиялик футболчи.

33 ёшли Виллиан 2020 йилдан 2021 йилгача “Aрсенал”да ўйнаган. Умуман олганда, у "канонирлар" сафида барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, битта гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!