Винисиус Бразилия терма жамоаси лагерини тарк этди

Колумбия - Бразилия учрашувининг биринчи таймида Винисиус жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Бугун футболчи тиббий кўрикдан ўтди. 

Маълум бўлишича, Винисиус Бразилия терма  жамоаси лагерини тарк этиб, Мадридга қайтиб кетди. Тез орада унинг қачон майдонга қайтиши маълум бўлади. Инсайдерларнинг хабар беришича, жароҳат жиддийроқ бўлиб чиқиши мумкин. 

"Реал"нинг лазаретдаги футболчилари сони ортиб бормоқда. Аввалроқ, Камавинга, Беллингем, Гюлер, Чуамени, Милитао ва Куртуалар сафдан чиққанди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!