Винисиус Камавингага қарата: "Сен дарвозабонмисан?"

Футбол оламида ФИФА кунлари бошланди. Терма жамоасидан чақирув олган футболчилар эса ўз давлатларига жўнаб кетишди. Шунингдек, Франция қароргоҳига "Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ҳам етиб келди ва буни ўз инстаграмига жойлаштирди. 

Ушбу постга энг яхши ва кулгили изоҳлардан бирини футболчининг жамоадоши Винисиус ёзди. У Камавингага "Сен дарвозабонмисан?", - дея савол йўллади. 

Rasm

Эдуардонинг кийиниш стили майдондаги дарвозабонларнинг либосини эслатиб юборади. Буни Винисиус ҳам дарров сезди. Ўзи футбол ишқибозлари орасида Камавинганинг позицияси борасида турли хил ҳазиллар мавжуд. Бунга сабаб эса ўтган мавсумда унинг чап қанот ҳимояда ўйнаганлигидир. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!