Хорватиядан тарихий натижа

Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионати 3-ўрин учун баҳсда ғалаба қозонди. Далич бошчилигидаги жамоа 3-ўрин учун баҳсда Марокашни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 

"Шахматчилар" таркибида Гвардиол ҳамда Оршич гол урган бўлса, Марокаш сафида ягона гол Дари томонидан киритилди. 

Шу тариқа, Хорватия ўз тарихида иккинчи бор бронза медалига эга чиқди. Бунга қадар улар 1998 йилда ўтказилган мундиалда ушбу натижага эришган. Шунингдек, улар 2018 йилдаги мундиал кумуш медали соҳиби ҳисобланади. 

Comments

You must be logged in to commet!