Асосий мазмунга ўтиш

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувига оид 10 факт

Изоҳлар: 0

Бугун Олий лига 29-туридан ўрин олган 3 та беллашув ўз ниҳоясига етди.

Қуйида "Бунёдкор" - "Навбаҳор" беллашувига оид 10 та факт билан танишишингиз мумкин.

1. Ушбу жамоалар Олий лигада 20-марта тўқнаш келишди.

2. "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" 3-марта дуранг ўйнашди. Тошкентликларда 15 та, Наманганликларда эса 2 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбати 43:10 "қалдирғочлар" фойдасига!

3. "Навбаҳор" "Бунёдкор" майдонида илк бора очко олди.

4. "Навбаҳор" "қалдирғочлар"ни 9 ўйиндан буён мағлуб эта олмаяпти.

5. Наманганликлар ушбу мавсумда иккинчи марта сафардан очко билан қайтишди.

6. Тошкентликлар эса ўз майдонида иккинчи бора очко йўқотишди.

7. "Навбаҳор" футболчиси Абдумалик Абдуллаев мавсумдаги 4-голини урди.

8. "Бунёдкор" ҳужумчиси Достонбек Ҳамдамов мавсумдаги голлари сонини 8 тага етказиб олди. У 3-марта пенальтидан гол урди.

9. "Бунёдкор" охирги 4 ўйиннинг 3 тасида дуранг ўйнади.

10. "Навбаҳор"нинг ғалабасиз cерияси 10 ўйинга етди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ