"Машъал" - "Бухоро" учрашувига оид 10 факт

Бугун Олий лига 29-туридан ўрин олган 3 та беллашув ўз ниҳоясига етди.

Қуйида "Машъал" - "Бухоро" (2:0) беллашувига оид 10 та факт билан танишишингиз мумкин.

1. Ушбу жамоалар Олий лигада 30-марта тўқнаш келишди.

2. "Машъал" Бухороликларни 14-марта таслим этди. "Бухоро"да 9 та ғалаба мавжуд бўлса, қолган 7 беллашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати 45:30 Муборакликлар фойдасига!

3. "Машъал" Муборакда кечган охирги 3 ўйинда Бухороликлар билан дуранг ўйнагаан эди. Бугун жамоа ана шу ғалабаси cерияга барҳам берди.

4. "Бухоро"нинг Муборакдаги ғалабасиз cерияси 12 ўйинга етди. Охирги марта Бухороликлар 2002 йили сафардан уч очко билан қайтишган эди.

5. "Бухоро"нинг 4 та ғалабали cерияси якунига етди.

6. "Бухор"нинг 7 та мағлубиятсиз cериясига ҳам чек қўйилди.

7. "Машъал" эса мағлубиятсиз cериясини 4 та учрашувга етказиб олди.

8. Бухороликлар ушбу мавсумда воҳанинг 3 та жамоаси билан сафардаги ўйинларда атиги 1 очко олди.

9. "Машъал" ҳужумчиси Хумоюн Муртазоев мавсумдаги 22-ўйинида 3-голини киритди.

10. Муборакликлар ярим ҳимоячиси Сардор Абдуазимов эса чемпионаатдаги 21-учрашувида илк голига муаллифлик қилди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

 

Блогдаги бошқа мақолалар

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА​​​​​​​

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!