Андижон шаҳрида машҳур ММА вакилларимиз ўз жангларини ўтказади

  • 4 январь, 2021, 22:51
  • 0
  • MMA

10 январь куни Андижон шаҳрида ММА бўйича профессионал жанг кечаси ўтказилиши борасида хабар берган эдик. Ушбу оқшомда 10 та жанг ташкил қилинади. 9 январь куни вазн ўлчаш ва кўз уриштириш маросими бўлиб ўтади.

Эътиборли томони, ушбу жанг кечасида бир қатор таниқли ва юқори классга эга бўлган вакилларимиз ўз жангларини ўтказади. Ўзбекистон ММА ассоциацияси Андижон вилояти бўлими раҳбари Нозимжон Тўйчиевнинг таъкидлашича, Нурсултон Рўзибоев, Ҳусниддин Ғаниев, Шоҳасан Мирзаматов, Машрабжон Рўзибоев ҳамда қўл жанги бўйича икки карра жаҳон чемпиони Алишер Акбаров ҳам октагонга кўтарилади. Уларнинг рақиблари ким эканлиги борасида тез орада хабар берамиз.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!