Авлиёхон Ҳамидов канадалик рақибга қарши жанг қилади

  • 6 январь, 2021, 13:24
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Авлиёхон Ҳамидов навбатдаги жангини ўтказади. Рақиб ва жанг санаси ҳам маълум бўлди. Юртдошимиз 15 январь куни Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил этиладиган жанг кечасида октагонга кўтарилади. Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу турнир UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов хотираси учун ўтказилади.

Жаҳонгир Қорабоевнинг шогирди бу сафар анчагина жиддий бўлган, ўз вақтида нуфузли промоушенларда ҳам жанг ўтказган, канадалик Луи Жордейн билан тўқнаш келади. 

Луи фаолияти мобайнида 7 бора жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида зафар қучган ва икки бор мағлубиятга учраган. Ҳамидовнинг рекорди эса 9 та ғалаба, 3 мағлубият ва 1 дурангдан иборат. Ҳамюртимиз 4 сериядан иборат ғалабали юришини давом эттирмоқда. Ўйлаймизки, у зафарли одимини давом эттиради. Бу борада унга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!