Баҳодир Жалолов мезбонлар вакилини таслим этди!
Хабарингиз бор, айни пайтда Лондон шаҳрида профессионал бокс оқшомида бўлиб ўтмоқда.
Эътиборлиси, ҳозиргина таниқли чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов ва мезбонлар вакили Соломон Дакрес жанги ўз ниҳоясига етди. 5 раундда рақибини нокдаун ҳолатига солиб қўйган ҳамюртимиз якунда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди.
Шу тариқа Жалоловнинг рекорди 18-0 кўриниш олди. Ғалабаларининг 15 таси эса нокаут билан қўлга киритилган.
Эслатиб ўтамиз, кечанинг марказий тўқнашувида Даниэль Дюбуа ҳамда Фабио Уордли оғир вазнда WBO камари учун беллашади.

Фикрлар