ЖЧ. Ўзбекистон - БАА: Ўзаро учрашувлардаги устунлик ким томонда?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 5 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичида Бирлашган Араб амирликлари билан куч синашади. Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш жоиз, бўлажак учрашувдаги бир очко ҳам бизни орзуйимиз рўёбга чиқишини таъминлайди! 
 
Хўш, икки жамоа ўртасидаги ўзаро статистикаларда устунлик ким томонда? 

Икки жамоа шу кунгача ўзаро умумий 18 бора тўқнаш келган. 9 та учрашувда рақибларимизнинг қўли баланд келган бўлса, 5 та беллашувда вакилларимиз муваффақиятга эришган. 4 та тўқнашув эса дуранг натижа билан якунланган. Терма жамоамиз ушбу баҳслар давомида умумий 20 та гол уриб, 25 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. 

Агарда фақатгина жаҳон чемпионати саралашидаги ўйинларига эътибор қаратадиган бўлсак - устунлик яна рақиблар томонида. 1 та ўйинда ғалаба қозониб, 3 та учрашувда мағлуб бўлган ҳолда, 1 бора дуранг ўйнаганмиз. 

Энг йирик ғалаба: Ўзбектин Миллий терма жамоамиз 2014 йил 14 октябрь куни 4:0 ҳисобида Бирлашган Араб Амирликларини ер тишлатган. 

Энг йирик мағлубият: 2001 йил 17 август куни рўй берган. Ушбу беллашувда жамоамиз 4:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

 

Tecno

ЖЧ. Гуруҳимиздаги ҳолатни эслаб оламиз!

Ўзбекистон терма жамоамиз БААга қарши қайси формада ҳаракат қилиши малум бўлди!


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!