Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?
Абдуқодир жароҳатдан кейин тўлиқ ўйнади
“Манчестер Сити” жамоаси қаторасига учта дурангдан кейин жорий мавсумда биринчи дурангни ҳам қайд этди. Энцо Мареска шогирдлари ўз майдонида “Фулхэм” билан ўйинда мағлубиятдан базўр қутилиб қолди.
Бош мураббий Энцо Мареска Абдуқодир Ҳусановнинг жароҳат олгани ва ўйинда қатнашиши сўроқ остида турганини айтган бўлса-да, ўзбек футболчисини тўлиқ ўйнатди.
“Шаҳарликлар” фаолиятини ёритиб бораётган cityxtra.co.uk портали футболчиларнинг учрашувдаги ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Жанлуижи Доннарумма — 6,5
У зарбаларни қайтариш борасидаги формасини тиклаши керак эди ва бунинг уддасидан чиқди. Ҳужумни бошлашда ҳали ҳам қийинчиликларга дуч келмоқда, аммо “Фулхэм”нинг ўтказиб юборилган голи учун уни айблаб бўлмайди. Шунингдек, рақибда юзага келиши мумкин бўлган бир нечта хавфли вазиятларни бартараф этди.
Абдуқодир Ҳусанов — 6,5
Ҳимоянинг ўнг томонида рақиб ҳужумчиси Мунис уни алдаб ўтиб, голли вазият яратганида диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолари ҳали ҳам сақланиб қолганини кўрсатди. Бироқ қолган вақтда ҳимояда яхши ҳаракат қилди ва ўзининг тезлиги билан жамоадошларига ёрдам берди. Бундан ташқари, ҳужумчиларни рақиб дарвозасига хавф солиши учун турли масофалардан аниқ паслар берди.
Рубен Диаш — 6,5
У ҳали ҳам энг яхши формасида эмас ва майдоннинг чуқур қисмидан паслар беришда ўзига ишончсиз кўринмоқда. Бироқ бир нечта муҳим тўпни олиб қўйишга ҳам эришди.
Марк Геи — 6
О'Райли ҳужумга қўшилган пайтларда унга марказий ҳимоя ва чап қанотни бирдек ёпиш вазифаси юклатилди. Бу жуда мураккаб роль эди. Натижада у ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмади, аммо танаффусгача бўлган даврга нисбатан анча яхшироқ ҳаракат қилди.
Нико О'Райли — 6,5
У мавсумга аста-секин мослашиб бораётгандек кўринмоқда ва бел соҳасидаги муаммоларини енгиб ўтмоқда. Бу учрашув унинг учун яна бир олдинга қадам бўлди. Ҳужумда Докуну қўллаб-қувватлаш имкониятлари чекланган бўлса-да, тўп билан яхши ҳаракат қилди.
Айюб Буадди — 6
Ўсмир футболчи учун бу ўйин турлича кечди. У тор ҳудудлардан тўп билан чиқиб кетишда яхши ҳаракат қилди, бироқ уни жамоага таклиф қилишларига сабаб бўлган ярим ҳимоядаги зарур ёрдамни таъминлай олмади. Мухлислар марокашлик футболчи марказдаги муаммоларни ҳал қила оладими-йўқми, кўриш учун унга кўпроқ ўйин амалиёти берилишини анчадан бери кутаётган эди. Аммо бугун бунинг уддасидан чиқмади, гарчи айрим ижобий жиҳатлар ҳам кузатилган бўлса-да.
Эллиот Андерсон — 7
Биринчи бўлимда ўзини тўлиқ намоён эта олмаган бўлса-да, иккинчи бўлимда “Сити”нинг ўйинни ўзгартиришга бўлган уринишларида асосий фигурага айланди. Ажойиб гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.
Илиман Ндиайе — 5,5
Биринчи бўлимда деярли ҳеч қандай роль ўйнамаган яна бир футболчи. Бироқ танаффусдан кейин унинг фаоллиги ошди. Шунга қарамай, сенегаллик футболчи учун бу энг самарали кун бўлмади. Гарчи у Ҳоландга голли узатма бериши мумкин бўлган бўлса-да.
Фил Фоден — 6
У футболчилар биринчи 45 дақиқада ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олмаган кетма-кет учта ўйиндан иборат серияни якунлади. Бироқ тўпни назорат қилган пайтларида яхши ҳаракатларни кўрсатди.
Жереми Доку — 6
Бельгиялик футболчи бироз яхшироқ кўринди. Халқаро ўйинлар танаффусидан олдин эса унда янги ғоялар қолмагандек таассурот пайдо бўлганди. У «Фулҳэм» учун хавф туғдирди ва бир нечта аниқ пасларни амалга оширди, аммо ҳали ҳам ўзининг энг яхши формасидан анча узоқда.
Эрлинг Холанд — 4
Унинг ҳисобни тенглаштириш имконияти адолатсиз равишда бекор қилингандай кўринди. Бироқ у дастлабки имкониятини барибир голга айлантириши керак эди. Бундан ташқари, вице-сардор ҳисобидаги голлар сонини ошириши мумкин бўлган кўплаб ажойиб вазиятларни бой берди.
Райан Шерки — 6
Айрим вақтларда жамоага бироз шиддат етишмади, аммо учрашувнинг сўнгги учдан бир қисмида яхши вазиятлар юзага келди.
Йошко Гвардиол — 6
Чап қанотдан олдинга ҳаракат қилди.
Аллан — 6
Ўз рақибига камдан-кам ҳолларда хавф туғдирди.
Кутилмаганда таркибда пайдо бўлган Ҳусановга неччи балл берилди?
Жалолов ҳозирнинг ўзида Уайлдер билан супержангга тайёр!
Изоҳлар (0)