
Беллингем: “АҚШдаги майдонлар – Жаҳон чемпионати учун тайёр эмас”
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган "Реал Мадрид" футболчиси Жуд Беллингем АҚШдаги стадион майдонлари сифатидан норозилик билдирди. У 2026 йилда ушбу мамлакатда ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан жиддий чора кўрилишини талаб қилди:
"Майдонлар сифати унчалик яхши эмас. Бу тиз чўкиш учун жуда оғир. Тўп майдонда тўхтамайди, сакрамайди ҳам.
Умид қиламанки, келаси йилиги ЖЧдан олдин бу масалага кимдир эътибор қаратади" - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди англиялик ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз иштирок этадиган ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексика каби давлатларда ўтказилади.
Comments