
Даромад рекорди: УЕФАнинг келаси мавсумдаги Еврокубоклардан тушуми 4 миллиард евродан ошади
УЕФА 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Конференциялар лигаси ва УЕФА Суперкубоги орқали 4,4 миллиард евро даромад олишни кутмоқда — бу ўтган мавсумдаги кўрсаткичга мос келади.
Ташкилий ва маъмурий харажатлар 387 миллион евро деб баҳоланган. Ҳисоб-китоблардан сўнг 3,548 миллиард евро соф даромад қолади. Ундан 231 миллион евро (6,5%) Европа футболи ривожи учун ажратилади, қолган 3,317 миллиард евро эса Еврокубоклар гуруҳ босқичида иштирок этувчи жамоалар ўртасида тақсимланади.
Бу маблағнинг:
2,437 миллиард евро – Чемпионлар лигаси ва Суперкубок иштирокчиларига,
565 миллион евро – Европа лигаси жамоаларига,
285 миллион евро – Конференциялар лигаси клубларига тўғри келади.
Comments