ПСЖ президенти: "Энрике жанжални тўхтатишга уринди, бироқ..."

  • 14 Jul 18:04
  • Jahongir Inomjonov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Носир Ал-Хелайфи "Челси" билан ўйин пайтидаги тўқнашувдан сўнг Луис Энрикени қўллаб-қувватлади.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида "Челси" ПСЖни 3:0 ҳисобида мағлуб этганидан кейин, футболчилар ўртасида жанжал кўтарилди.

Tecno

Жанжал чоғида ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике "кўклар"нинг учинчи голини урган ҳужумчиси Жоао Педрони итариб юборди. Испаниялик аввал бразилияликнинг бўғзига, сўнгра юзига қўл теккизди, натижада ҳужумчи йиқилди.

Ҳолат юзасидан ПСЖ президенти Ал-Хелайфи шундай деди: "Бизда дунёдаги энг интизомли ва ҳурматга сазовор мураббий бор. У жанжални тўхтатишга уриниб, ўзи ҳам унга аралашиб қолди. Мураббийлар ҳам ҳурматга лойиқдир."

Comments

You must be logged in to commet!
Baxil Alihuja
15/07/2025 03:24
ол-а