"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, Бундеслигадан ҳужумчи топиб қўйди

  • 15 Jul 19:54
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" "Ньюкасл" билан Александер Исакнинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, "қизиллар" 25 ёшли ҳужумчи бўйича эҳтимолий таклифни муҳокама қилиш учун "Ньюкасл" билан боғланган. Агар швециялик футболчининг трансфери имконсиз бўлса, мерсисайдликлар "Айнтрахт" форварди Юго Экитике учун курашга киришлари мумкин.

Tecno

"Ньюкасл"нинг ҳужумчини сотиш нияти йўқ. Клуб Исак билан янги шартнома тузишни хоҳламоқда.

Александер ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.

Comments

You must be logged in to commet!