МЮ Туркиядан ярим ҳимоячи олиб келмоқчи

  • 19 Jul 13:19
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Галатасарой"нинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Габриэл Сарага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Aksam нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "қизил иблислар" бразилиялик футболчи учун турк грандига 30 млн евро таклиф қилишга тайёр. Бироқ, "Галатасарой" футболчини камида 35 млн еврога баҳоламоқда. Сара аввал Англиянинг "Норвич" клубида тўп сурган. Унинг ўзи ҳам Англия чемпионатига қайтишни истамоқда.

Сара 2024 йилнинг ёзида "Галатасарой"га ўтди. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 22 миллион еврони ташкил этади.

Comments

You must be logged in to commet!