
Уч карра "Олтин тўп" соҳибининг уйига ўғри тушди
Собиқ футболчи Мишель Платинининг уйида ўғрилик содир этилди.
RTL хабарига кўра, жума куни "Ювентус" клуби ва Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Касисседаги уйида тонгги соат 5:30 да боғдаги шовқинни эшитиб уйғонган. У деразадан қараб, қора кийим ва қалпоқ кийган одамни кўрди, жиноятчи УЕФАнинг собиқ президентини кўриб, дарҳол қочиб кетган.
Платини уйни кўздан кечириб, алоҳида уйда сақланаётган совринлар, кубоклар ва медаллар йўқолганини аниқлади. Манбага кўра, жами йигирмага яқин буюм ўғирланган.
Зарарнинг умумий миқдори ҳали баҳоланмаган. Бузиб кириш орқали ўғирлик қилиш бўйича тергов бошланди. Платинининг ўзи жабрланмаган ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Comments