
Тен хаг: Бундай ҳисобда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди
Эрик тен Хаг "Фламенго U-20" клубига 5:1 ҳисобида учралган мағлубиятдан кейин ўз фикирларини билдриди.
"Натижа ёмон, лекин аслида мен мавсумолди тайёргарлик жараёнидаги натижаларга эътибор қаратмайман. Шубҳасиз, биз ҳеч қачон бундай ҳисобда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди, аммо мен учун бирорта ҳам ўйинчининг жароҳат олмаслиги муҳим эди. Ўйинни кейинроқ ўтказганимизда маъқулроқ бўларди",- деди нидерландиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Байер" учун бу учаршув тен Хаг қўл остидаги илк ўртоқлик ўйини эди.
Comments