
"Бавария" катта трансферни ҳал қилиш арафасида
Луис Диас "Ливерпуль"дан "Бавария"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Николо Скира хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Мюнхен клуби 28 ёшли ҳужумчининг трансфери учун 75 миллион евро тўлашга тайёр ва футболчининг ўзи билан 2030 йилгача шартнома имзолаш бўйича дастлабки келишувга эришилган. Якуний музокаралар клублар ўртасида ўтказилади.
Якунланган мавсумда Диас "Ливерпуль" таркибида муҳим ўрин эгаллади. У барча турнирлар доирасида 50 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 8 та голли узатма берди. Колумбиялик футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Comments