“Барса”: Дарвозабонимиз ҳар нарсага нолийдиган бўлиб қолди

  • 21 Jul 16:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”нинг асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген 24 июлга қадар белидан операция қилиш борасида якуний қарорга келиши керак. Бу жароҳат германиялик голкиперга жамоавий машғулотларда тўлақонли қатнашишга халақит қилмоқда.

Tecno

 AS нашри тарқатган маълумотларга қараганда, клуб раҳбарияти тер Штегендан тезроқ жарроҳлик амалиётини ўтказишни талаб қиляпти. Футболчининг ўзини бу вариант қониқтирмаяпти ва бир тўхтамга келиш учун вақт сўради.

Айни пайтда ҳеч ким Марк-Андре қандай қарорга келишини билмайди. Клубдагилар футболчи таътилдан қайтганидан кейин ўзини ғалати тутаётганини айтмоқда.

- Марк-Андре тер Штеген ўзини бошқача тутяпти ва охирги бир неча кун давомида ҳамма нарсадан нолияпти, - деди AS нашрига инсайд хабар берган манба.

Экспертларнинг таъкидлашича, бу ҳолат бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан бўлган суҳбат оқибати экан. Германиялик мутахассис ўз ҳамюртига энди унинг асосий дарвозабон эмаслигини айтган.

Comments

You must be logged in to commet!