
"Реал" "Манчестер Сити" юлдузини сотиб олмоқчи
"Реал" "Манчестер Сити"дан Родрини ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Мадрид клуби катта обрўга эга ва дастлабки дақиқаларданоқ ўзини кўрсата оладиган тажрибали футболчига қизиқиш билдирмоқда, деб ёзмоқда АS нашри. Шу муносабат билан клуб ўтган мавсумда хочсимон жароҳат олиб, 9 ойни ўтказиб юборган Родри билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда.
"Олтин тўп" соҳибининг АПЛ клуби билан шартномаси 2027 йилда якунига етади ва ҳозирча узайтирилмаган. Қайд этилишича, вазиятнинг ривожланиши 29 ёшли хавбекнинг жароҳатидан сўнг қандай спорт формасини намойиш этишига боғлиқ бўлади. "Реал"нинг тахминича, агар футболчи шартномани келаси ёзгача узайтирмаса ва "Сити"ни тарк этишни истаса, клуб уни арзон нархда сотишга мажбур бўлади.
Шу билан бирга, "қаймоқранглилар" ёзда яна бир йирик харид учун молиявий имкониятларга эга. Айниқса, Родриго кетса, унинг трансфери жамоага 80-100 млн евро атрофида фойда келтириши мумкин.
Родридан ташқари яна бир нечта ярим ҳимоячилар ҳам кўриб чиқилмоқда. Улар орасида: Николо Барелла ("Интер"), Энцо Фернандес ("Челси") ва Алексис Макаллистер ("Ливерпуль"). Бироқ, бу футболчиларнинг барчаси узоқ муддатли шартномаларга эга ва улар ўз жамоаларида муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун уларни харид қийинроқ бўлади, деб ҳисобланмоқда.
Comments