"Атлетико" "Челси" футболчиси бўйича музокараларни фаол давом эттирмоқда

  • 21 Jul 22:41
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Челси" ҳимоячиси Ренату Вейгани ўз сафига қўшиб олиш учун музокараларни фаол давом эттирмоқда. "L’Équipe" нашрининг хабарига кўра, испанлар аллақачон икки бор таклиф йўллаган — сўнггиси бонуслар билан бирга 35 миллион еврога тенг.

Tecno

Бироқ, "Челси" ҳозирча бу таклифни қабул қилишга тайёр эмас. Лондонликлар 21 ёшли португалиялик футболчи учун камида 40 миллион евро талаб қилмоқда.

"Атлетико" ҳимоя чизиғини кучайтиришни трансфер ойнасидаги асосий вазифалардан бири деб билади ва Вейга улар учун устувор номзодлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ренату Вейга ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Ювентус" сафида ижарада ўтказган ва А Серияда 13 та ўйинда майдонга тушган.

Comments

You must be logged in to commet!