- Superleague
- Matchday 15
Bukhara
05/09/2020 18:00
Pakhtakor
- Igor Sergeev 31'
- Jaloliddin Masharipov 35'
- Akramjon Komilov 76'
- Dragan Cheran 89'
-
90'
Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
-
90+'
Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Черан ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўймоқда.
-
88'
Сафоев Дердийокнинг бирга-бир вазиятдан тепган тўпини қайтаришга эришди.
-
87'
"Бухоро" футболчиси жарима майдони ташқарисидан анча ноаниқ зарба йўллади.
-
86'
Суюнов бухороликларнинг яна бир хавфли ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди.
-
85'
Машариповнинг соло юриши офсайд сабаб голсиз якунланадиган бўлди.
-
81'
Ҳамробеков ўрнига Исмоилов ҳаракат қилади.
-
80'
"Бухоро" яхши вазиятга эга бўлди. Дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борган футболчи имкониятдан фойдалана олмади.
-
77'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Акром Комилов ҳисобни йирик кўринишга олиб кетди. Зафар Сафоевнинг сирпаниб кетиши якунда қимматга тушди.
-
74'
"Бухоро"нинг жарима зарбаси Суюнов томонидан қайтарилди.
-
70'
Собирхўжаев Садриддин Абдуллаевга ўрнини бўшатиб берди.
-
67'
Бхороликлар ҳимоядан чиқиш ҳақида ўйламаяптилар, чоғи.
-
64'
Шунингдек, Алижонов ўрнига Комилов майдонга тушди.
-
62'
Сергеев ўз ўрнини Дердийокка бўшатиб берди.
-
59'
Фомин ўрнига Зоҳир Пиримов майдонга туширилди.
-
58'
Тошкентликлар ҳужум қилишда тўхтамаяпти.
-
55'
Машариповнинг бурчакдан узатган тўпини шериклари дарвозага йўллай олмади.
-
54'
Фоминга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
54'
Машариповнинг узатмаси ўтмади. Ҳимоячи тўп йўлини тўсишга эришди.
-
52'
Жўраев ўрнига Неъматов майдонга тушди.
-
50'
Сергеевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
48'
Ҳасанов ва Абдуллаев ўрнига Саъдиллоев ва Алижонов майдонга туширилди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди!
-
45'
Биринчи бўлим якунланди.
-
45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
45'
Сафоевдан дабл сейв. Дастлаб Черан, кейин эса Машарипов томонидан берилган зарбалар қайтарилди.
-
42'
Ҳамробековнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
-
40'
Ҳакимовнинг қанотдан узатилган тўпга бош билан берган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
-
37'
Иззатилла Абдуллаевнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
-
35'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Машарипов жарима майдони марказида тўпни қабул қилиб олиб, осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди.
-
31'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сергеев ҳисобни очди. Машарипов уни бўш дарвоза олдида қолдирди.
-
30'
"Пахтакор"нинг жарима зарбаси пайтида Кримец ҳимоячига нисбатан қўполлик ишлатди.
-
28'
Азиз Ибрагимов қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба берди. Аммо тўп анча ноаниқ кетди.
-
24'
Ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш учун имконият тақдим этмоқда.
-
21'
Чераннинг жарима майдони марказидан берган зарбасини Сафоев қайтаришга эришди.
-
19'
Одил Ҳамробеков сариқ карточка олди.
-
16'
Фомин майдон марказидаги қоидабузарлик учун огоҳлантирилди.
-
14'
Сидиқовнинг қанотдан узатган тўпига биринчи бўлиб Зафар Сафоев чиқиб келди.
-
13'
Сергеев қулай имкониятдан фойдалана олмади. Деярли бирга-бир вазиятда ҳужумчи ноаниқ зарба берди.
-
11'
"Пахтакор"нинг голи Кримецнинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун инобатга олинмади.
-
8'
Сидиқов офсайдда қолиб кетгани сабаб "шерлар"нинг ҳужуми тўхтатилди.
-
6'
Сидиқов амалга оширган бурчак зарбаси ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
-
5'
Алижоновнинг узатмасига Черан етарлича зарба бера олмади.
-
2'
Бурчакдан узатилган тўпни Черан узоқлаштирди.
-
2'
Иззатилла Абдуллаев ўнг қанотдан кириб бориб, жарима майдони марказига тўпни етказиб бермоқчи бўлди. Ҳимоячилар тўп йўлини тўсишга эришди.
-
1'
Ўйин бошланди!
-
0'
Жамоа сардорлари тўп ва майдон масаласини ҳал қилиб олишди.
-
0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Суперлига расмий мадҳияси янграмоқда.
-
0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.