- Superleague
- Matchday 3
Qizilqum
- Salim Mustafoev 71'
19/03/2021 18:30
Sogdiana
- Iskandar Shoyqulov 54'
-
90+3'
Ўйин якунланди.
-
90'
Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Мате Вацадзе бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.
-
88'
Шаҳбоз Жўрабеков қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
-
86'
Сардор Қулматов қанотдан узатилган пасдан сўнг дарвозага зарба берди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
-
84'
Мате Вацадзе яқин масофадан рақиб дарвозасига зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди.
-
81'
Гиорги Кухианидзе рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.
-
79'
Мате Ватсадзе жарима майдони ичига узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.
-
78'
Шохруз Норхонов ўрнини Саҳоб Рашидовга бўшатиб берди.
-
77'
Мате Ватсадзе бурчакдан узатилган тўпга зарба берди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.
-
75'
Омоновнинг жарима майдонига узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
-
72'
ГОООЛ! Салим Мустафоев ҳимоячилар хатосидан сўнг тўпни эгалллаб олди ва дарвозага аниқ зарба берди.
-
70'
Жамшид Болтабоев битта ҳимоячидан ўтиб, дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.
-
67'
Шохруз Норхонов қарши ҳужумда бир ўзи қолиб кетди, ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.
-
64'
Муҳсин Убайдуллаев ўрнини Жамшид Ҳасанов эгаллади.
-
63'
Ислом Тўхтаҳўжаев рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.
-
61'
Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнини Арсланмират Амановга бўшатиб берди.
-
57'
Элгужа Григалашвили ўнг қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни ўзига бўйсундириб олиб, зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.
-
53'
ГОООЛ! Жамшид Болтабоев ўнг қанотдан ҳимоячиларни алдаб, жарима майдонига пас берди, Искандар Шойқулов дарвозани ишғол қилди.
-
50'
Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
-
49'
Қизилқум футболчиси қанотдан жарима майдонига пас берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45+3'
Биринчи тайм якунланди.
-
45+2'
Қизилқум футболчиси ҳужумда рақибига қўполлик ишлатди.
-
45'
Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
44'
Муҳисн Убайдуллаев рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
41'
Шерали Жўраев иккинчи қаватдаги курашда Шохруз Норхоновга қўполлик ишлатди.
-
39'
Жамшид Болтабоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
-
36'
Жавоҳир Қаҳрамонов рақиб дарвозасига ноаниқ зарба берди.
-
34'
Салим Мустафоев қисқа паслардан сўнг дарвозага ерлатиб зарба берди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.
-
32'
Шерали Жўраев қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Вацадзега узатди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
-
30'
Элгужа Григашвили жарима майдонига узатилган пасга зарба бера олмади.
-
28'
Элгужа Григашвили рақибини қўполлик билан йиқитди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
-
25'
Ойбек Қиличевнинг кутилмаганда йўллаган зарбасини Ширинбой Абдулллаев қийинчилик билан эгаллаб олди
-
22'
Сўғдиёна таркибида мажбурий ўзгариш: Жароҳатланган Лука Чермель ўрнини Элёр Орифов эгаллади.
-
20'
Қизиқум футболчисининг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
-
19'
Мате Ватсадзе жарима майдонига кириб борди ва яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади, ҳимоячилар блок қўйиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
-
17'
Элгужа Григашвили жарима майдонига кириб, дарвозага кучли зарба берди, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.
-
15'
Жиззахликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олишмади.
-
14'
Сўғдиёна қарши ҳужумда катта устунликга эга бўлди, бироқ Шохрўз Норхоновнинг зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
12'
Сўғдиёнанинг қанотдан уюштирган ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.
-
11'
Шаҳбоз Жўрабеков тезкор қарши ҳужумда жарима майдони ташқарисидан тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироқ зарба кучсиз чиқди.
-
6'
Лука Чермелнинг жароҳати жиддий эмас, у майдонга қайтди.
-
4'
Лука Чермел жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
-
2'
Жавоҳир Қаҳрамоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Игнатий Нестеров бартараф этди
-
1'
Григалашвилининг рақиб жарима майдончасига узатиб берган тўпини дарвозабон эгаллаб олди
-
1'
Ўйин бошланди.