• Superleague
  • Matchday 15

Mashal

0 : 1

13/08/2021 20:00

Pakhtakor

  • Dragan Cheran 33'
  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Пахтакор"нинг ғалабали серияси давом этади.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда муборакликлар катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

  • 88'

    Темировнинг зарбасидан кейин дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 87'

    СЕЙВ! Чигозининг чап томонга йўллаган зарбасини Қувватов ушлаб олди.

  • 86'

    Матич ва Турғунбоев захирага олинди. Улар ўрнига Темиров ҳамда Азмиддинов майдонга тушди.

  • 85'

    Жарима майдони ичида тўп Чобановнинг қўлига тегди. Бу - пенальти!

  • 83'

    Сўнгги дақиқаларда муборакликлар олдинга кўпроқ ўтяпти.

  • 81'

    Аброр Исмоиловнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 78'

     Саъдуллаев ва Қўзиев ўз ўрнини Окоро ҳамда Шаймановга бўшатиб берди.

  • 76'

    Азиз Турғунбоевнинг яқин масофадан берган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 75'

    Аллаев огоҳлантирилди.

  • 73'

    Қўзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 71'

     Баҳодиров ва Акрамов ўрнига Йўлдошев ҳамда Нўъмонов ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Назорат яна Хюистра шогирдлари томонга қайтди.

  • 65'

    Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 63'

    Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 61'

    Қўзиевнинг зарбасидан кейин тўп иккала устунга тегди. "Машъал"дан бироз омад юз ўгирди.

  • 61'

    Холматов ва Собирхўжаев ўрнига Ҳамдамов ва Аброр Исмоилов майдонга тушди.

  • 60'

    Иккинчи 45 дақиқаликда Хомяков шогирдлари анча фаоллашди. 

  • 58'

    Боян Матич огоҳлантирилди.

  • 57'

    Жарима майдони ичида Матич ва Эшбўтаев тўқнашиб кетди. "Машъал" дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 55'

    Алиқуловнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни осонлик билан ушлаб олди.

  • 53'

    Чераннинг узатмасидан кейин Боян Матич тўпга ета олмади.

  • 51'

    Муборакликлар иккинчи таймда тизгинни қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилмоқда.

  • 48'

    Ойбек Нурматов огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Азиз Турғунбоевнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 45+1'

    Жарима майдони остонасида "шерлар" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    "Пахтакор" жарима майдони ичида "Машъал" футболчиси йиқилиб тушди. ВАРга қулоқ солган Танташев пенальти йўқлигини билдирди.

  • 41'

    Яқин масофадан берилган зарбани Қувватов қайтариб юборди.

  • 40'

    Одил Ҳамробековга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 37'

    Учрашув паст темп ва зерикарли тарзда давом этмоқда.

  • 34'

    Ҳисобни очган "шерлар" майдон бўйлаб тўпни назорат қилишда давом этмоқда.

  • 32'

    ГОООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Сайфиевнинг узатмасидан кейин бўш қолган Черан тўпни дарвозага киритди.

  • 30'

    "Пахтакор"нинг босими узоқ давом этмоқда.

  • 28'

    Акрамовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 27'

    Тошкентликлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди. Аммо муваффақиятсиз.

  • 25'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Қувватов ушлаб олди.

  • 23'

    Ўйин анча паст темпда давом этмоқда. Тўп майдон марказидан ўтмаяпти.

  • 20'

    Чобанов рақиб жарима майдони ичида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 18'

    Муборакликлар тўлиқ ҳимояга ўтиб олган ҳолда ҳаракат қиляпти.

  • 15'

    Назорат Хюистра шогирдларига қайтди. "Машъал" ҳимояда.

  • 13'

    Сирожиддин Қўизевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 11'

    Нурматовнинг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 9'

    Рақиб жарима майдони ичида Матич йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.

  • 8'

    Чуқур ҳимоядан чиққан муборакликлар марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 6'

    Матичнинг узатмасидан кейин Черан тўпга ета олмади.

  • 5'

    Тўп назорати "шерлар" қўл остида бўлиб турибди.

  • 3'

    Кутилганидек, тошкентликлар илк дақиқалардан назоратни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!