• Superleague
  • Matchday 4

Pakhtakor

  • Dragan Cheran 83'
1 : 0

01/04/2022 19:00

Navbahor

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. "Пахтакор" ўз уйида чемпионлик учун катта қадам ташлади!

  • 90+4'

    Ягона бўлиб турган гол муаллифи Черан ҳимояда ҳам шерикларига анча ёрдам бермоқда.

  • 90+3'

    Бабаян шогирдлари сўнгги кучини тўплаб ҳужумга отилмоқда.

  • 90+2'

    Турғунбоев ва Эркинов ўрнига Аъзамов ҳамда Рашидов ўйинга қўшилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Ҳакамга билдирилган эътироз учун Сайфиев огоҳлантирилди.

  • 88'

    Катта тезлик намойиш этган Ғанихонов мухлислар олқишига сазовор бўлди, фақат шу.

  • 87'

    Иброҳим Ғанихонов огоҳлантирилди.

  • 86'

    Бабаяндан "юриш": Кенжабоев ва Ғанихонов ўйинга қўшилди. Улар Марушич ҳамда Болтабоевни алмаштирди.

  • 85'

    "Навбаҳор"дан Ҳошимов огоҳлантирилди.

  • 85'

    Голдан руҳланган "шерлар" фаолликни давом эттирмоқда.

  • 83'

    ГОООООЛ! "Пахтакор" ҳисобни очди!

    Шаркичнинг ўта қулай узатмасидан сўнг Черан кучли зарба билан дарвозани ишғол этди.

  • 82'

    Нурилло Тўхтасиновнинг ноўрин берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 81'

    Ҳошимов жарима майдони ичига оширилган тўпни қайтарди. Унинг ортида рақибнинг икки футболчиси турганди.

  • 80'

    Оливер Шаркич ўз ўрнини Миржаҳон Мираҳмадовга бўшатиб берди.

  • 79'

    Марушич жарима майдонига ёриб кирди, бироқ дарвозага зарба йўллай олмади.

  • 77'

    Сўнгги дақиқаларни Войнески шогирдлари фаолроқ ўтказмоқда.

  • 75'

    Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди.

  • 74'

    Бурчакдан оширилган тўпни Жокич дарвоза томон йўллади. Суюнов осонлик билан тўпни ушлаб олди.

  • 73'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Искандеров огоҳлантирилди.

  • 71'

    Сайфиев билан Турғунбоев бир-бирини тушунмай ҳаракат қилгани туфайли тўп йўқотилди.

  • 69'

    Ҳамробековнинг кучли зарбасидан сўнг тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.

  • 68'

    Тўп учун курашда Юсупов Турғунбоевдан чаққонроқ чиқди.

  • 67'

    Эркиновнинг жарима майдонига оширган тўпини "шерлар"дан ҳеч ким дарвозага йўллай олмайди.

  • 65'

    "Навбаҳор"да Аҳмедов ўрнига Тўхтасинов, Григалашвили ўрнига Собиржонов туширилди.

  • 63'

    Искандеровнинг зарбаси хавфли, аммо бироз ноаниқ кетди.

  • 61'

    Турғунбоевнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, Эркиновнинг такрорий уринишига аниқлик етишмади.

  • 60'

    ЙЎҚ! Шукуруллаев пенальти йўқлигини билдирди.

  • 59'

    Ҳакам Сайфиев йиқилган вазиятни ўз кўзи билан кўриш учун ВАР экрани томон юрди.

  • 58'

    Болтабоевнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 57'

    Фаррух Сайфиев жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини айтди.

  • 55'

    Йован Жокичнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 54'

    Учрашувда кескинлик ортмоқда. Мухлислар ҳам фаоллашди.

  • 52'

    Мираҳмадов икки рақиб қаршисида йиқилиб тушди ва тўпни йўқотди.

  • 50'

    Азиз Турғунбоевнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 50'

    "Шерлар" иккинчи бўлимни ҳам нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.

  • 48'

    Сардор Собирхўжаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Ҳакам биринчи таймга вақт қўшиб бермади. Танаффус!

  • 45+1'

    Азим Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 44'

    Сардор Собирхўжаев уриниши нониқ кетди.

  • 43'

    Черан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига оҳиста йўллади. Юсупов ўз ўрнида!

  • 42'

    Сайфиевнинг жарима майдонига оширган тўпи ҳаводаёқ майдонни тарк этди.

  • 40'

    Жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда Эркинов қоида бузиш эвазига тўхтатилди. "Пахтакор"да стандарт вазият.

  • 39'

    Черан Ҳошимовга нисбатан қоида бузди. Давронга тиббий ёрдам керак.

  • 37'

    Бабаян шогирдлари прессинг уюштирмоқда.

  • 35'

    Алижонов Алижоновга ярашмайдиган узатма туфайли тўп йўқотилишига сабаб бўлди.

  • 34'

    Турғунбоев тўпни ушлаб турган Юсуповга ҳалал беришга ҳаракат қилди. Рефери ўйинни тўхтатиб, уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 32'

    Черан дарвозага яқин нуқтада қулай имкониятга эга бўлди. Аммо унинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 31'

    Тўп ҳамон "шерлар" назорати остида. Меҳмонлар қарши ҳужумларни кутмоқда.

  • 29'

    Даврон Ҳошимов бироз қўполроқ ҳаракат қиляпти. Ҳакам кейинги қоида бузарлик карточкага сабаб бўлишини тушунтирди.

  • 27'

    Мезбонлар рақибга қараганда анча тартибли ҳаракат қиляпти.

  • 25'

    Бу сафар Турғунбоев ўта ноаниқ зарба йўллади.

  • 23'

    Алижоновнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 21'

    "Пахтакор"нинг қанотлари анча фаол ҳаракат қилмоқда. Фақатгина ҳужумларни якунлайдиган футболчи топилмаяпти.

  • 19'

    Назорат Войнески шогирдларида. Томонлар эҳтиёткорликни асосий планга чиқарди.

  • 17'

    Ҳошимов ва Турғунбоев ўзаро тортишиб кетди. Бундан ҳолат кузатилиши аниқ эди.

  • 15'

    Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида давом этмоқда.

  • 13'

    Болтабоевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 12'

    Мираҳмадовнинг зарбаси анча кучсиз чиқди. Юсупов осонлик билан уни бартараф этди.

  • 11'

    Айни дақиқаларга келиб тўп назорати наманганликлар томонга ўтди.

  • 9'

    Искандеровнинг зарбасидан кейин тўп жонли девордан ўтмади.

  • 8'

    Григалашвили жарима майдони остонасида йиқитилди. Меҳмонларда стандарт вазият.

  • 6'

    Бабаян шогирдлари рақибни агрессив кутиб олмоқда.

  • 5'

    Ҳожимат бу сафар жарима майдонига тўп узатди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 3'

    Қанотдан марказга юрган Эркиновнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 2'

    Майдон эгалари илк сониялардан тўп назоратини қўлга олмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Ҳакамлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Бугунги учрашувни бевосита кузатиш учун стадионга ҳар икки жамоадан кўплаб мухлислар етиб келган!