- Osiyo Kubogi U20
- Final
O‘zbekiston U20
- Umarali Rahmonaliev 72'

18/03/2023 19:00
Iraq U20
-
90+5'
Тугади. Ғалаба муборак, азизлар!!! Баракалла, йигитлар!!!
-
90+3'
Ғалабага оз фурсат қолди, йигитлар!!!
-
90'
Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Маҳмуджон Маҳамаджонов ва Беҳрузбек Асқаров ўрнига Абубакр Ашуров ҳамда Саидафзалхон Аҳроров майдонга тушди.
-
88'
Ироқ терма жамоаси бош мураббийи сўнгги ўзгаришларни амалга оширди.
-
84'
Жаҳонгир Ўрозов ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
-
82'
Зафармурод Абдураҳматов ўрнига Иззатилло Пўлатов баҳсни давом эттиради.
-
80'
Пўлатхўжадан рақиб ҳимоячилари тўпни олиб қўйишди.
-
77'
Ироқ термаси сафида 2 та ўзгариш амалга оширилди.
-
74'
Тўп билан энди рақибларимиз.
-
72'
ГОООООООООООЛ! Умарали пенальтидан унумли фойдаланиб, учрашувда ҳисобни очди.
-
70'
Пенальтиииииии. Жамоамиз фойдасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.
-
67'
Ҳужумимиз ноаниқ пас сабаб якунига етмай қолди.
-
64'
Боймуродов бирга-бир вазиятдан рақиб зарбасини қайтариб қолди.
-
61'
Вакилларимиз сафида ўзгариш. Асад Жўрабоев ўрнига Пўлатхўжа Холдорхонов ва Шерзод Эсанов ўрнига Нодир Абдураззоқов майдонга туширилди.
-
58'
Стадионда "фонар шоу" бошланди!
-
54'
Тўп билан ҳамюртларимиз. Янги ҳужум бошлаяпмиз.
-
51'
Бурчак зарбаси ишлаб олдик.
-
48'
Рақиб майдонида кучли прессинг уюштирмоқдамиз.
-
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
-
45+1'
Илк таймда ҳисоб очилмади - 0:0.
-
45'
Беллашув биринчи таймига бош ҳакам томонидан 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
42'
Тўп назорати яна вакилларимиз томонида.
-
40'
Файзуллаевнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозанинг ён томон тўрига тегиб, майдондан чиқиб кетди.
-
38'
Али Жассим жарима майдонимиз олдида хавф туғдира олди. Бироқ Отабек Боймуродов ўз ўрнида.
-
36'
Жамоалар бироз тин олиб ҳаракат қилишга қарор қилди. Икки томон ҳам позицион ҳужумларни афзал кўра бошлади.
-
33'
Сажжад Муҳаммадга Аббос Файзуллаевга нисбатан қилган қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.
-
31'
Аббос Файзуллаев рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. Аммо ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
-
28'
Ироқликлар тўп назоратига эгалик қиляпти.
-
26'
Эсанов ажойиб алдамчи ҳаракатлар билан дарвоза томон зарба берди. Аммо ноаниқ.
-
25'
Асад Жўрабоев навбатдаги голли вазиятни кўкка совурди.
-
23'
Ироқ термаси бурчак зарбасини амалга оширади.
-
21'
Ухх. Аббос рақибнинг хатосидан унумли фойдаланиб кетиши мумкин эди. Бироқ у тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборди.
-
20'
Зафармурод Абдураҳматовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
18'
Рақиб ҳам ҳужумга ўтишни канда қилмаяпти.
-
14'
Эхххх... Жўрабоев ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади.
-
11'
Секин-аста хавфли вазиятлар сони кўпайиб бормоқда.
-
8'
Ҳозирча устунлик кутилганидек вакилларимиз томонида.
-
5'
Жўрабоевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
-
3'
Вакилларимиз бурчак зарбасига эга чиқди. Аммо вазият ироқлик ҳимоячилар томонидан хавфсизлантирилди.
-
1'
Учрашувга старт берилди.
-
*'
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бош Вазир Абдулла Арипов стадионга жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган!
-
*'
Икки томон давлат мадҳияси янгради.
-
*'
Жамоалар стадионга чиқиб келяпти.
-
*'
Финал ўйини бошланиш арафасида. Стадионга мухлислар ташрифи давом этмоқда.