- Superleague
- Matchday 13
Nasaf
- Husniddin Aliqulov 3'
- Lima Kruz Mateus 48'
24/06/2023 20:00
OKMK
-
90+9'
Учрашув якунига етди. "Насаф" ўз майдонида ОКМКни мағлуб этди - 2:0.
-
90+5'
Алибек Давроновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
90+3'
"Аждарлар" яна бир бурчак зарбасини ижро этди. Аммо уриниш бесамар кетди.
-
90'
Иккинчи таймга нақ 9 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
88'
Ботирали Эргашев қўпол хатога йўл қўйиши мумкин эди. Аммо бу вазиятда "Насаф" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.
-
86'
Олмалиқ клуби футболчилари тўп билан. Улар позицион ҳужум амалга оширмоқда.
-
82'
ОКМК мураббийи Ҳикмат Эргашев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
-
80'
Ойбек Бозоровга нисбатан кескин қўполлик ишлатилди.
-
77'
ОКМК таркибида икки ўзгариш. Санжар Турсунов ва Дилшод Аҳмадалиев ўрнига баҳсни Ойбек Рустамов ва Элдор Бегимов тугатиб қўяди.
-
74'
"Насаф"нинг қарши ҳужумини олмалиқлик ҳимоячилар қайтариб қолди.
-
70'
Алиқуловнинг жарима зарбасидан амалга оширган ижросига аниқлик етишмади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
-
68'
Алиқуловни иккинчи қаватда тўхтатиб бўлмаяпти. У яна бош билан рақиб дарвозасини нишонга олди. Аммо бу сафарги уриниш ноаниқ кўриниш олди.
-
67'
Баҳром Абдураҳимов ўрнига Суҳроб Нуриллоев ўйинни якунлаб қўяди.
-
65'
Акмал Мозговойга тиббий ёрдам кўрсатилди. У тезда майдонга қайтди.
-
63'
Амоновнинг Ботирали Эргашев дарвозаси томон йўллаган зарбасидан сўнг Анзур Исмоилов тўпни ажойиб тарзда қайтаришга эришди.
-
61'
ОКМК ҳужумкорликни оширди, "Насаф" орқароққа ўтиб ўйнамоқда.
-
58'
"Насаф"да ҳам ўзгариш. Лима Круз ўз ўрнини Азиз Амоновга бўшатиб берди.
-
56'
ОКМК таркибида икки ўзгариш. Миржамол Қосимов ўрнига Сияваш Ҳақназари, Акром Комилов ўрнига эса Виталий Денисов майдонга туширилди.
-
55'
Гадоевнинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ кўриниш олди.
-
53'
Йўқ, ҳаммаси жойида. Ғиёсов ўйинни давом эттира олади.
-
52'
Хуршид Ғиёсов майдон марказида ётибди. У жароҳат олган кўринади.
-
51'
ОКМКнинг ҳужумлари бугун аввалгидек кескин ва шиддатли кўриниш олмаяпти.
-
48'
ГООООООООООЛ! Ойбек Бозоровнинг узатмасидан сўнг Матеус Лима Круз тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 2:0!
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45+2'
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча "Насаф" Алиқуловнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонмоқда - 1:0.
-
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
43'
Вазият хавфли кўриниш олди, аммо "аждарлар" сафида тўпни қайтариб юборадиган футболчи топилди ва хавф бартараф этилди.
-
42'
Бурчак зарбаси ОКМК фойдасига!
-
40'
Ойбек Бозоров майдон марказида ноаниқ пас берди ва тўп рақибга ўтиб кетди.
-
38'
"Кончилар"нинг ҳужуми рақиб ҳимоячиларининг ишончли ҳаракати эвазига бесамар якунланди.
-
34'
Тўп билан Қарши клуби футболчилари. Улар позицион ҳужум ташкил этишга уриниб кўрмоқда.
-
31'
Учрашув давом этади.
-
30'
Майдонда "cooling break"! Сув ичиб олиш учун танаффус эълон қилинди.
-
27'
Меҳмонлар тўп назоратига эгалик қилиб турибди.
-
24'
"Аждарлар"нинг ҳужуми тобора хавфли кўриниш олмоқда.
-
22'
ОКМКнинг хавфли ҳужумини "Насаф" ҳимоячилари бартараф этди.
-
20'
Алибек Давроновнинг зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
-
17'
Сидиқовнинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
15'
Энди "кончилар" майдонда устунликни қўлга олишга уриниб кўрмоқда.
-
13'
Мезбонлар тўп назоратига эгалик қилмоқда.
-
10'
Ухх. Алиқуловдан яна бош билан зарба. Бу сафар дарвоза тўсини ОКМКни яққол голдан қутқариб қолди.
-
9'
Бурчак зарбаси мезбонлар фойдасига.
-
7'
Анзур Исмоиловга сариқ карточка кўрсатилди.
-
6'
Насруллаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
3'
ГООООООООООООЛ! "Насаф" беллашувда ҳисобни очди. Хусниддин Алиқулов бурчак зарбасидан сўнг боши билан гол уришга муваффақ бўлди.
-
1'
Учрашувга старт берилди. "Насаф" футболчилари қизил, ОКМК вакиллари эса оқ рангли либосларда тўп тепади.
-
*'
Жамоалар майдонга чиқиб келди. Старт учун барчаси тайёр.