
“Челси” академияси 98 миллион фунт даромад келтирди
Таниқли журналист Дэвид Пастор тарқатган маълумотга қараганда, “Челси” академияси ўз тарбияланувчилари трансфери орқали клубга 98 миллион фунт стерлинг миқдорида даромад келтирган.
Энг даромадли трансферлар сифатида Тэмми Абрахамнинг “Рома”га, Фикайо Томорининг “Милан”га, Марк Гуэининг “Кристал Пэлас”га ва Тино Ливраментонинг “Саутгемптон”га ўтгани қайд этилди.
98 миллион фунт якуний сумма эмас. Клубни яна бир неча футболчи тарк этган. Уларнинг аксарияти ўзини кўрсатиш орқали турли бонуслар кўринишида “Челси”га яна қўшимча даромад келтириши кутилмоқда.
Comments