
“Челси” битта нуқтага учта зўр футболчи топиб қўйди
Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми олдидан “Челси” жиддий зарбага учради. Жамоа ҳимоясининг етакчиси Леви Колвилл машғулотда жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди.
Айни пайтда бош мураббий Энцо Мареска Колвилл ўрнини боса оладиган уч нафар марказий ҳимоячи топиб қўйди. Энди клуб мутасаддилари улардан бирини олишга ҳаракат қилади.
Марк Гэхи (“Кристал Пэлас”)
“Кристал Пэлас”нинг Англия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритишига катта қўшган жамоа сардори келаси йил эркин агентга айланади. Уни “Ливерпуль” ҳам кутяпти. Агар бу трансфер ўхшамаса, 2007-2021 йиллар давомида “Челси” тизимида юрган ҳимоячи яна ортга қайтиши мумкин.
Антониу Силва (“Бенфика”)
Ўтган мавсумда Силва ўзини Европанинг энг истеъдодли ҳимоячиларидан бири сифатида намоён қилди. Икки йилдан бери барқарор ўйнаб келаётган 21 ёшли футболчининг харидорлари қаторига “Челси” ҳам қўшилди.
Пьеро Инкапье (“Байер”)
Инкапье ўйин услуби жиҳатидан Колвиллга жуда ўхшайди. Шу боис ҳам, экспертлар чапақай марказий ҳимоячини “Челси”га жуда мос тушишини таъкидламоқда. 23 ёшли эквадорлик футболчи ҳимоя марказидан ташқари ҳар икки қанотда ҳам яхши ўйнай олади.
Comments