Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинлари ғолиби!

  • 05 Oct 16:58
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Ханчжоуда давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳслари ҳал қилувчи паллага етиб келди. Бир неча кун давом этган баҳслардан сўнг, ва ниҳоят финал жанглари ҳам бошланди. Маълумки, финал остонасига уч нафар вакилимиз етиб келди. Уларнинг дастлабкисида -51 кгда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган, Ҳасанбой Дўсматов таиландлик Титсиан Панмот билан Осиё ўйинлари ғолиблиги учун баҳс юритди. Қизғин ўтган тўқнашувда Дўсматов рақиби устидан ишончли 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди. Навбатдаги олтин!
Олдинда Абдумалик Ҳалаков ва Баҳодир Жалоловнинг жанглари кутиб турибди.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!