Мбаппе ПСЖнинг 3000-голини киритди

  • 12 Mar 11:59
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мбаппе "Брест"га қарши баҳсда ПСЖнинг Франция чемпионатидаги 3000-голига муаллифлик қилди.

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасининг Франсия олий дивизионидаги 3000-голини урди. Бу ҳақда "Opta" футбол статистикаси портали хабар бермоқда.

Париж гранди  3000 та гол маррасини забт этган 12-француз клубига айланди. Бунинг учун парижликларга 1858 та учрашув керак бўлди.

Бундан ташқари кеча Лига 1 гигантининг яна бир ҳужумчиси Лионель Месси клуб карьерасидаги 300-голли пасини берганди. Айнан Леонинг узатмасидан сўнг Мбаппе бу натижани қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе "Брест" га қарши меҳмондаги учрашув доирасида  парижликларнинг ҳал қилувчи голини киритди, ўйин 2:1 тақдирин ҳал қилди.

Comments

You must be logged in to commet!