16 дақиқа ўйнаган ҳужумчи суперклубдан кетмоқчи

  • 10 Oct 15:43
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” тарбияланувчиси Марк Гиу Англияга кўчиб келганидан бери ҳали ўзини кўрсатиш имконига эга бўлгани йўқ. Каталонияликларнинг турли ёшдаги  таркибларида ўйнаб, 2024 йилнинг бошида биринчи жамоага ўтказилган истеъдодли ҳужумчи ярим мавсумдан кейин “Челси”га кўчиб ўтганди.

Tecno

Дебют мавсумида “Челси”нинг асосий таркибидан муқим жой ололмаган 19 ёшли футболчини “аристократлар” ўтган ёз “Сандерленд”га ижарага берди. Бу жамоага ўтганига бир ой тўлмай туриб, “Челси” уни ортга қайтариб олди. Бунга асосий таркиб ҳужумчичи Лиам Делапнинг жароҳат олгани сабаб бўлди.  

Шунга қарамай, Энцо Мареска испаниялик футболчини мавсум бошидан бери 16 дақиқа ўйнатди холос.

Transfer News Live ва GiveMeSport каби манбалар Гиу бу ҳолатдан умуман қониқмаётганини ва бошқа жамоага ўтишга ҳаракат қилишини ёзди. Манбаларга кўра, испан футболчиси қишки трансферлар даврида яна “Сандерленд” сафига қайтишни режалаштирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!