17 ёшли вундеркинд бир зарба билан тарихни ўзгартириб юборди

  • 17 Apr 18:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Германия Бундеслига янги номларни кашф қилишда етакчи ҳисобланади. Чемпионатнинг навбатдаги турида Европа футболида янги ном янгради.

Дортмунднинг “Боруссия”си ўз уйида ўтказилган 30-тур учрашувида “Вольфсбург” жамоасини 6:1 ҳисобида доғда қолдирди. Мезбонлар бош мураббийи Марко Розе илк дақиқалардан ёш ҳимоячи Том Ротени майдонга туширди.

Бу ўйинчи дебют учрашувининг 24-дақиқасида ҳисобни очди. Шу тариқа, Роте Бундеслигада дебют учрашувида гол урган энг ёш футболчи сифатида тарихий натижа қайд этиб, аввалги рекордларни янгилади.

Роте ўйин вақтида 17 ёшу 169 кунлик эди. Бунақа омадли дебют  ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.

Comments

You must be logged in to commet!