2 та ўйинда 5 та гол урган Суарес Ла Лига тўпурарига айланиб олди

  • 04 Nov 10:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Луис Суарес кеча Ла Лиганинг 11-турида “Райо Вальекано”га (3:2) қарши бўлиб ўтган баҳсда дубль қайд этди.

Tecno

Шу тариқа 31 ёшли уругвайлик футболчи ўзининг чемпионатдаги голлари сонини 9тага етказиб олди ва тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринга кўтарилди. Қайд этиш лозимки, Суарес ушбу голларнинг 3тасини пенальтидан киритди.

Маълумот учун, тўпурарлар пойгасида кучли учликдан шунингдек “Сельта” форварди Яго Аспас ҳамда “Жирона” ҳужумчиси Кристиан Стуанилар бор. Ушбу икки футболчи ҳисобида 8тадан гол мавжуд.

Comments

You must be logged in to commet!