Ана холос! ПСЖ "Барселона" хавбеки учун 100 миллион евродан воз кечмоқчи

  • 21 Aug 16:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ПСЖ клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Иван Ракитични сотиб олишга уриниб кўрмоқчи.

Tecno

Берилган хабарларга қараганда парижликлар жорий трансферлар ёпилгунича 30 ёшли хорватиялик футболчи учун каталонияликларга 100 миллион евро таклиф қилишмоқчи. Бундан ташқари агар ушбу трансфер амалга ошса, Ракитич ПСЖда ҳозиргидан икки баробар кўп маош олиши мумкин.

Маълумот учун, Ракитич ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 55та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар бундан аввалроқ Ракитич 125 миллион евродан камига сотилмаслиги ҳақида эълон қилишган эди.

Comments

You must be logged in to commet!