Australian Open. Истоминни енгган Федерер мусобақани тарк этди

CHERY AUTO

Мукофот жамғармаси 21 млн 178 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг тўртинчи давра учрашувлари бўлиб ўтди. 

Tecno

Турнирнинг илк даврасида ҳамюртимиз Денис Истоминни енгиб, уни мусобақадан чиқариб юборган швейцариялик Рожер Федерер бугун грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқди.

3 cоат 50 дақиқа давом этган беллашувда тажрибали Федерер 20 ёшли рақибига  7:6 (13:11), 6:7 (3:7), 5:7, 6:7 (5:7) ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирни тарк этди.

Энди Циципас ярим финалда иштирок этиш учун испаниялик Роберто Баутиста-Агутга қарши кортга чиқади.

Маълумот учун, Австралия очиқ чемпионати 27 январ куни ўз ниҳоясига етади. Рожер Федерер эса мусобақанинг амалдаги ғолиби саналар эди.

Comments

You must be logged in to commet!