"Бавария" "Аякс" ҳимоячисини кўзламоқда

  • 14 Feb 14:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Амстердамнинг “Аякс” клуби ҳимоячиси Николас Тальяфико “Бавария”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 26 ёшли аргентиналик футболчини шахсан мюнхенликлар спорт директори Хасан Салихамижич кузатиб бормоқда. У айнан Тальяфиконинг ўйинини кузатиш мақсадида кеча бўлиб ўтган “Аякс” – “Реал” (1:2) учрашувига ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, Тальяфикога шунингдек “Зенит” ва “Арсенал” клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Николас Тальяфико жорий мавсум амстердамликлар сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!