Биласизми? "Атлетико" Симеоне қўл остида ЕЧЛда ҳаммадан кўп қуруқ ўйин ўтказган

  • 21 Feb 13:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Атлетико” клуби кеча ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки баҳсида “Ювентус”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Эътиборлиси, “матрасчилар” Диего Симеоне қўл остида ўз майдонларида жами 204та ўйин ўтказишиб, уларда умумий ҳисобда 120та гол ўтказиб юборишган. Қолган 124та ўйинда эса уларнинг дарвозаси даҳлсиз қолган.

“Атлетико” 2011 йилдан буён, яъни Симеоне жамоага келгач ЕЧЛда ҳаммадан кўп, яъни 34та ўйинда гол ўтказиб юборишмаган. Бу кўрсатгич борасида кейинги ўринларни «Бавария» (33), «Реал» (32), «Барселона» (31) ва «Ювентус» (30) клублари эгаллаб туришибди.

Comments

You must be logged in to commet!