
Бундеслига. “Бавария” ўз уйида очко йўқотди
Германия чемпионати 19-турида “Бавария” жамоаси ўз майдонида “Шальке-04” футболчиларини қабул қилди. Қизиқарли кечган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Роберт Левандовски ҳисобни очган бўлса, “Шальке-04” аъзоси Налдо 13-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ўйинда бошқа голлар киритилмади.
Мазкур турда “Бавария”ни таъқиб қилаётган “Лейпциг” жамоаси “Боруссия Д” билан ўйнайди. Мазкур беллашувда “Лейпциг” турнир пешқадами бўлиб олиш имкониятига эга бўлади.
Бавария – Шальке-04 – 1:1
Голлар: 1:0 – 9 Левандовски, 1:1 – 13 Налдо.
Бавария – Нойер, Бернат (Алаба, 77), Хуммельс, Рафинья (Лам, 77), Мартинес, Роббен (Коман, 72), Хаби Алонсо, Видаль, Дуглас Коста, Мюллер, Левандовски.
Шальке-04 – Фэрманн, Хеведес, Налдо, Колашинац, Бадштубер (Настасич, 59), Шопф, Бенталеб, Горетцка (Керер, 87), Стамбули, Бургшталлер (Шупо-Мотинг, 73), Калиджури.
Огоҳлантиришлар: Бенталеб (61), Мартинес (77).
Comments