Давид Алаба: "Бавария" тўғри йўлда

  • 16 Dec 12:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Давид Алаба кеча Бундеслиганинг 15-турида "Ганновер"га (4:0) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Жамоа илк дақиқаларданоқ ўз ўйинини кўрсатишни хоҳлаганди. Биринчи бўлимда жуда катта иштиёқ билан ҳаракат қилганимизни барча кўрди. Мақсадимиз – бошқаларга эътибор бермасдан ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Кетма-кет 3та ўйинда қўлга киритилган ғалабадан сўнг биз тўғри йўлдамиз деб айта оламан”, - дейди австриялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” айни дамда 30 очко билан мусобақа жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг пешқадам “Боруссия” Дортмунд билан ораларидаги фарқ 9 очкони ташкил этади.

Comments

You must be logged in to commet!