Де Хеа қаҳрамон: 11 та сейв ва АПЛдаги энг яхши натижа

BEPUL PROPAN

Англия чемпионати 22-тур марказий ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси сафарда “Тоттенхэм” футболчилари билан баҳслашди.

Маркус Рэшфорд томонидан киритилган ягона гол манкунианларга кетма-кет 5-ғалабани келтирди.

Мазкур беллашувда “МЮ” посбони Давид Де Хеа асосий қаҳрамон бўлди. Испаниялик дарвозабон рақиб томонидан йўлланган 11 зарбани қайтариш уддасидан чиқди ва жамоасининг муҳим ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

Бундан ташқари, Де Хеа АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатди. Ўтказилган 22 тур давомида ҳеч бир дарвозабон 11 та сейвни амалга ошириш уддасидан чиқмаган.  

Comments

You must be logged in to commet!