Денисовнинг жамоаси яна бир йирик трансферни амалга оширмоқчи

  • 06 Aug 09:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг "Локомотив" клуби "Краснодар" ҳужумчиси Фёдор Смоловга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Хабарларга қараганда “темирйўлчилар” 28 ёшли россиялик форварднинг трансферини бугун муҳокама қилишади. Смоловнинг трансфери “Локомотив”га тахминан 9 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Россиянинг амалдаги чемпиони шунингдек “Милан”нинг 31 ёшли ҳужумчиси Карлос Баккага ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, москваликларга колумбиялик футболчининг ёши бироз маъқул келмаяпти. Бундан ташқари “россонерилар” Бакка учун 15 миллион евро талаб қилишмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!